САЛОМАТЛИК УЧУН... НИКОҲ
- 1343
Статистик маълумотларнинг кўрсатишича, турмуш қурган кишилар, умрини ёлғизликда ўтказаётган тенгдошларига қараганда, бахтли, соғлом ва узоқ умр кўришади. Тадқиқотларга мувофиқ, хотини бор бўлган эркаклар орасида юрак-қон томир касалликларидан вафот этиш даражаси анча паст.
Бироқ кўпчиликда асосли савол туғилади: никоҳ айнан қайси жиҳатлари билан фойдали? Қуйида америкалик экспертлар таъкидлаган учта асосий омилга эътибор қаратамиз.
1. Хатти-ҳаракатларда кўпроқ эҳтиёткорлик. Одамлар турмуш қурса ва эр-хотин бирга яшашни бошласа, бу уларнинг хатти-ҳаракатларига ижобий таъсир қилади. Шундай қилиб, улар томонидан содир этиладиган хавфли ҳаракатлар сони кескин камаяди. Хотини бор эркаклар спиртли ичимликларни камроқ истеъмол қилишади, тамаки маҳсулотларини ҳам камроқ чекишади.
2. Қўллаб-қувватлашнинг мавжудлиги. Агар сиз хотинли бўлсангиз, қоида тариқасида, бу сизни ҳар доим қўллаб-қувватлайдиган одам борлигини англатади. Олимларнинг фикрига кўра, бошқа одамлар томонидан қўллаб-қувватланмаслик соғлиқ учун хавф омилидир. Бошқа томондан мутахассислар огоҳлантиради: бахтсиз турмуш бутунлай тескари ҳолатга олиб келади. Бундай вазиятда ижтимоий изоляцияга тушиб қолиш хавфи вужудга келиши мумкин.
3. Сизнинг соғлиғингизни ҳақида ғамхўрлик қиладиган одамнинг борлиги. Эр ёки хотин одатда жуфтининг ҳаракатларига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин. Шунингдек, улар бир-бирига соғлом турмуш тарзига амал қилишга ёрдам беради.