Семизликдан азият чекаётган одамлар вазн меъёрда бўлган кишиларга қараганда 25 марта кўпроқ ўзларининг жинсий муаммолари ҳақида шикоят қилишади.
Шимолий Каролинадаги Дьюк университети қошидаги фитнес ва парҳезли овқатланиш марказининг ходими ва психолог Мартин Бинкс томонидан ўтказилган тадқиқотда Дарем шаҳридан 1210 киши қатнашди. Уларнинг аксарияти парҳезли овқатланиш марказининг мижозлари эди. 282 кишидан ташқари барчаси семириб кетган — ўртача тана массаси индекси одамнинг вазни бўйига нисбати 41 ни ташкил этган.

Тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, ортиқча вазнли одамлар бир хил муаммоларга дуч келишмоқда. Семириб кетишдан даволаш учун мурожаат қилганларнинг ярми, одатда ёки кўпинча жинсий алоқадан қониқиш ҳосил қилмаслигини баён этишган. Ортиқча вазнли ўн кишидан тўрттаси жинсий алоқа пайтида жисмоний муаммоларга дуч келишини ва улардан 40% дан кўпроғи интим алоқадан қочишини тан олишган.

Семириб кетган одамларнинг ўзига паст баҳо бериши билан боғлиқ психологик омиллар ҳам жинсий муаммоларнинг ривожланишига ҳисса қўшиши мумкин. "Ортиқча вазнли одамлар ўзларига диабет, юрак-қон томир касалликлари, гипертония ва бошқалар хасталиклар хавф туғдиришини яхши билишади, — дейди М.Бинкс. — Бироқ улардаги жинсий функция бузилиши хавфи ҳақида жуда кам гапирилади".

Шу билан бирга, нормал вазнга эга одамлардан фақатгина 2% бу ҳақда шикоят қилишади. Меъёрдаги ванли одамлар орасидан атиги 2,5% жинсий алоқадан воз кечишади.
 
 
 
 
Top
Информация предоставляется исключительно в справочных целях. Не занимайтесь самолечением. При первых признаках заболевания обратитесь к врачу Подробнее