Жинсий гормонлар суяк саломатлиги нуқтаи назаридан жуда муҳимдир. Олимлар ушбу ўзаро алоқа икки томонлама бўлиши мумкинлигини аниқлашди. Сўнгги тадқиқотлар шундан даолат берадики, суяклар тестостерон даражасини назорат қилади, деб ёзади New Scientist нашрида.
Нью-Йоркдаги Колумбия университетидан Жерар Карсенти ҳамкасблари билан бирга суяк ҳосил бўлишида иштирок этадиган суяк ҳужайраларини сичқонларнинг тухумдонидан ва моякларидан олинган ҳужайралар устида қўллашди. Эксперимент шуни кўрсатдики, эркак жинсий аъзолар ҳужайраларининг суяк ҳужайралари билан ўзаро таъсири тестостерон ишлаб чиқаришни уч баравар оширди. Аммо бу тухумдонлар ҳужайраларига ҳеч қандай таъсир кўрсатмади.
Олимлар ўз эътиборини остеологик қисмлар томонидан ишлаб чиқарилган гормон — остеокальцинга қаратишга қарор қилишди. Бир қатор тадқиқотлар ушбу гормон мояк ҳужайраларига қанчалик кўп таъсир қилса, шунчалик кўп тестостерон ишлаб чиқарилишини тасдиқлади. Ушбу гормон инъекцияси экспериментал кемирувчилар қонида тестостерон даражасини сезиларли даражада оширди.
Бу кемирувчиларнинг фертиллилигига таъсир кўрсатиш-кўрсатмаслигини текшириш учун тадқиқотчилар сичқонлар гуруҳидаги остеокальцин генини “ўчириб” қўйишди. Натижада уларда сперма ишлаб чиқариш оддий ҳайвонларга нисбатан оз бўлганлиги маълум бўлди. Эҳтимол, шунга ўхшаш вазият эркакларникига тегишлидир? Нима учун гормон фақат эркакларга таъсир қилишини ҳам олимлар ҳозирча билишмайди.
Top
Информация предоставляется исключительно в справочных целях. Не занимайтесь самолечением. При первых признаках заболевания обратитесь к врачу Подробнее