УРУҒ ҲУЖАЙРАЛАРИНИНГ УЗУНЛИГИ ҲАМ УРУҒЛАНТИРИШ УЧУН МУҲИМ
- 1103
Фертиллилик (ота бўла олиш қобилияти)ни тадқиқ этиш бўйича кўплаб тадқиқотлар сперматозоидлар ўлчами ва унинг бошига қаратилган, аммо айни пайтда олимлар улар узунлигининг муҳимлиги ҳақида гапиришмоқда. Тадқиқотчиларнинг фикрига биноан, айнан уруғ ҳужайралари узунлиги муваффақиятли уруғлантиришни белгилайди, деб хабар беради Live Science нашри. Статистик маълумотларга кўра, фарзандли бўла олмаслик билан боғлиқ муаммоларнинг 50 фоизи эркаклар бепуштлиги туфайли юзага келади.
Агар бир эякуляциядаги сперматозоидлар турли узунликка эга бўлса, муаммолар пайдо бўлиши мумкин, дейди 103 нафар эркакнинг уруғ суюқлигини Браун университети ходими Жеймс Моссман. Дарҳақиқат, сперматозоидлар узунлигининг (айниқса, дум узунлигининг) ўзгариши ва суюқликда яшовчан сперматозоидларнинг паст концентрацияси ўртасида боғлиқлик мавжуд.
Маълум бўлишича, уруғ ҳужайралари узунлиги ўзгариши қанчалик кам бўлса, эякуляцияда шунчалик фаол ва ҳаракатчан сперматозоидлар бўлади. Моссман сперматозоидлар узунлигидаги тахминан 20% сезиларли ўзгаришларни аниқлади. Унинг сўзларига кўра, узунликдаги фарқлар бундан олдин маълум бўлган, аммо ушбу кўрсаткичлар жуда муҳим деб ҳисобланмаган.