The Daily Mail нашри хабарига кўра, мутахассислар Виагра препарати юрак томирлари касаллиги бўлган эркакларнинг умр кўриш давомийлигини ошириши мумкинлигини аниқлашди. Виаграни қабул қилган эркаклар нафақат узоқ умр кўришини, балки янги юрак хуружи хавфи ҳам камайишини исботланган.
Маълумки, жинсий заифлик кўпинча эркакларда юрак-қон томир касалликларининг дастлабки белгисидир. Қоида тариқасида ушбу муаммони алпростадил инъекцияси (қон томирларини кенгайтириши) ёки PDE-5 ингибиторларини (масалан, Виагра) қабул қилиш йўли билан ҳал қилиш таклиф этилади. Иккинчиси фосфодиэстераза-5 ферментини чеклаш орқали жинсий олатда қон оқимини оширади. PDE-5 ингибиторлари ҳам қон босимини пасайтиради.
2017 йилда Каролин институти тадқиқотчилари PDE-5 ингибиторлари юрак хуружини бошдан кечирган эркаклар томонидан яхши ўтказилишини ва бу умр кўриш давомийлигини оширишини аниқлашди. Ушбу янги тадқиқотда тадқиқотчилар жинсий заифликдан даволанаётган юрак томирлари касаллиги мавжуд бўлган 18,500 нафар эркакни тиббий таҳлил қилишди (улардан 16,500 нафари Виагра, 2000 нафари алпростадил қабул қилишган).
Шундай қилиб, Виаграни қабул қилган эркаклар узоқ умр кўришди ва янги юрак хуружи, юрак етишмовчилиги каби касалликлар хавфи алпростадил олганларга қараганда камроқ эди. Ушбу таъсир дозага боғлиқ бўлиб чиқди: Виагранинг тез-тез қабул қилиниши энг катта хавфни камайтиришни кафолатлади.

Top
Информация предоставляется исключительно в справочных целях. Не занимайтесь самолечением. При первых признаках заболевания обратитесь к врачу Подробнее