ТАСС хабарига кўра, Вашингтон университетидан мутахассислар гуруҳи эркаклар қонида тестостерон даражасининг пастлиги туфайли коронавирус билан касалланиш хавфи ва COVID-19 нинг оғир формаси ривожланишини исботлади. Кўплаб тадқиқотлар шуни кўрсатдики, эркаклар коронавирусга кўп чалинади. Экспертлар бу далилни эркакларнинг ўпка ҳужайраларида ACE2 рецепторлари молекулаларининг сезиларли даражада кўплиги, уларнинг ёрдамида вирус хўжайин ҳужайраларига бирикиб бориши билан изоҳладилар.
Бироқ, батафсилроқ таҳлил қилиш натижасида баъзи бир номувофиқлик аниқланди. Сўнгги тадқиқот ишларининг бир қисми сифатида коронавирус инфекциясининг оғир формалари шакллари мавжуд 150 нафарга яқин эркак ва аёлнинг гормонал профили ўрганилди. Мутахассислар беморларда тестостерон, эстроген, инсулин ва бошқа гормонлар даражаси билан қизиқишди. Маълум бўлишича, гормонал ҳолат аёлларда юқиш жараёнига асосий таъсир кўрсатмаган. Аммо эркаклар учун ҳамма нарса тестостерон даражаси билан боғлиқ эди.
Шундай қилиб, агар эркак беморда тестостерон концентрацияси пастки чегараларда аниқланган бўлса, эрта ҳаётган кўз юмиш ва шифохонанинг реанимация бўлимиша тушиш хавфи энг юқори бўлган. Бу, айниқса, инфекция ривожланиб бориши билан тестостерон даражаси тез пасайган эркаклар учун характерли. Олимларнинг фикрига кўра, тестостерон концентрациясининг пасайиши IL-6 оқсилининг ва бошқа яллиғланишга қарши молекулаларнинг концентрациясининг ошиши ҳамда иммунитет ҳужайраларининг хатти-ҳаракатларидаги ўзгаришлар билан бирга кечади.

Top
Информация предоставляется исключительно в справочных целях. Не занимайтесь самолечением. При первых признаках заболевания обратитесь к врачу Подробнее