Америкалик мутахассислар эркак кишининг умр кўриш давомийлиги бевосита унинг эркаклик хусусиятига боғлиқлигини аниқлашди: инсониятнинг кучли ярми вакиллари шифокорларга жуда кам мурожаат қилиши ва соғлиғига доир муаммоларни эътиборсиз қолдириши кўпинча жуда ҳалокатли оқибатларга олиб келади.
Ратгерс университетидан мутахассислар 250 нафар эркак ўртасида онлайн-сўровнома ўтказишди, иштирокчининг ҳар бири эркаклик хусусияти ҳақида ўз фикрларини билдиришди.

Шунингдек, тадқиқот иштирокчилари қайси жинсдаги шифокорларга кўпроқ устунлик бериши тан олишди. Экспериментнинг навбатдаги босқичи доирасида тадқиқотчилар шу каби саволларга жавоб беришни сўраб 298 нафар бошқа кўнгиллиларни (эркаклар ҳам, аёллар ҳам) иштирок этишга таклиф қилишди. Шундан кейин ҳар бир иштирокчи ҳар икки жинсдаги шифокорлар билан гаплашиши керак эди.

Экспентиментлар натижаларини таҳлил қилиб, психологлар шундай хулосага келишди: энг жасур ва мустақил одамлар шифокорларга тез -тез ёрдам сўраб мурожаат қилишади, лекин касаллик симптомларига етарлича эътибор беришмайди, уларни анча паст баҳолашади. Буларнинг барчаси, албатта, саломатлик учун катта муаммоларга олиб келади. Бу тенденция, биринчи навбатда, эркакларга тааллуқлидир: ўзларини жуда жасур деб ҳисоблайдиган инсониятнинг кучли ярми вакиллари кўпинча ўзда мавжуд касалликларига эътибор беришмайди ва касалхонага боришни орқага суришади.

Бундан ташқари, бундай эркаклар эркаклар шифокорларни устун деб билишади, аёл шифокорларга қараганда эркак шифокорлар анча чуқур билимга эга эканлигига тўлиқ ишонишади. Бунга қўшимча тарзда улар камдан-кам ҳолларда шифокорларга ўзларининг саломатлиги бўйича ҳақиқий ҳолат ҳақида гапиришади.

Қизиғи шундаки, аёл шифокорлар қабулига борганда эркаклар бирмунча ростгўй бўлишади, чунки қарама-қарши жинс вакили уларда ўз мавқеини йўқотиш ҳиссини уйғотмайди.

Top
Информация предоставляется исключительно в справочных целях. Не занимайтесь самолечением. При первых признаках заболевания обратитесь к врачу Подробнее