Эркакларда уруғ ҳужайралари — сперматозоидлар миқдорининг 70-80 фоизи ҳаракатчан, меъёрдаги сперматозоидлар сони 60-120 миллион атрофида бўлади. Уларнинг меъёрдан кам бўлиши тиббиётда олигоспермия хасталиги деб аталади.

Олигоспермия уч босқичдан иборат. Биринчи босқичда сперматозоидлар сони 59 миллиондан 40 миллионгача, иккинчи босқичда 39 миллиондан 20 миллионгача, учинчи босқичда 19 миллиондан 1 миллионгача камайиб кетиши кузатилади. Эркакларда учрайдиган бир қатор хасталиклардан ташқари уларнинг соғлом турмуш тарзига амал қилмаслиги, тўғри овқатланмаслиги натижасида организмга керакли А, Е, Б, С витаминларининг етишмаслиги туфайли ҳам олигоспермия ёки уруғ ҳужайраларининг ҳаракатчанлиги пасайиб кетиши рўй беради. Бу эса бепуштликни келтириб чиқаради.

Эркаклардаги простата бези ишлаб чиқарган шира жинсий яқинлашиш пайтида секреция йўллари орқали сийдик каналига ўтади ва айни тухум ортиғи ҳамда пуфакларда сақланиб қолган қуюқ ҳолатдаги спермани суюлтириб беради, уларнинг ҳаракатчанлигини ошириб, ишқорий муҳит яратади.

Простатит касаллиги оқибатида простата бези шира ишлаб чиқариши камаяди ва тухумдонда кислотали муҳит ҳосил бўлиши ҳисобига уруғлар бир-бирига ёпишиб, спермааглюинация юзага келади. Натижада уруғланиш рўй бермайди ва бепуштлик келиб чиқади.

Top
Информация предоставляется исключительно в справочных целях. Не занимайтесь самолечением. При первых признаках заболевания обратитесь к врачу Подробнее