ЖЕНЬШЕНЬ ВА ХИТОЙ ЛИМОНИ МИЖОЗ ЗАИФЛАШИШИНИ БАРТАРАФ ЭТАДИ
- 1060
Женьшень ўз таъсирига кўра гонадотропин гормонига ўхшаб кетади. Шунинг учун ҳар хил кўринишдаги функционал жинсий ожизликка яхши даво бўади. Бу шифобахш ўсимлик одамнинг меҳнат қилиш қобилиятини оширади, организмни тетик қилади.
Кўп олимларнинг тажрибаларидан ҳамда клиник кузатишлардан шу нарса маълумки, женьшень ҳақиқатан ҳам гонадотропин хусусиятига эга ва эркакларда кузатиладиган мижоз заифлашувини бартараф этишда яхши самара беради. Женьшень бош мия ва орқа миядаги жинсий фаолиятни идора қилувчи марказлари
фаолиятини яхшилайди.
Эркаклардаги мижоз заифлашишини даволашда хитой лимони ҳам жуда қўл келади. Унинг таркибида эфир мойи ва ҳар хил витаминлар бўлгани боис организмни бақувват, тетик қилади. Шу билан бирга, жинсий фаолиятни идора қилувчи марказлар фаолиятини ва уйқуни яхшилайди. Хитой лимони спиртли эритма ҳамда таблетка ҳолида ишлатилади. Эритма ҳар куни икки маҳал — овқатдан кейин 20 томчидан, таблетка эса 1-1,5 граммдан ичилади, уларнинг таъсири 4-6 соатдан сўнг сезилади.