Тестостерон етишмовчилиги асосий белгилари
- 1527
Инсон ёши ўтиб боргани сари тестостерон миқдори камамиб боради.Тестостерон миқдори 300 нг/дл яъни 1 децилитр (дл) қонда 300 нанограмм (нг) ёки ундан камроқ гормон бўлиши тестостерон етишмовчилиги ёки миқдори пастлиги дегани.
1. Шахват ва майл
Бу тестостерон етишмовчилигининг ёнг аниқ ва машхур белгиси. Шахвоний хирс ва майл пасайиши шикояти билан Андролог кўригига келган қарийб хар бир эркак тестостерон миқдори нормадан паст эканлигини билиб олади. Ёш катталашиши сари шахват ва унинг кучи табиийки пасаяди. Тестостерон миқдори пастлиги хам сабаб бўлади
Шуни хам таъкидлаш керакки, аёлларда хам шахвоний майл тестостерон миқдори билан боғлиқ. Миянинг шахваоний майл билан боғлиқ қисмини амигдала дейилади. Бу ерда тестостерон рецепторлари бор. Тестостерон гормони бу рецепторларни “очадиган” фаоллаштирадиган калит хисобланади.
2. Эрекция билан муаммо
Тестостерон олат тўқимасида азот оксиди ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради, қайсики бу жараён эрекцияга сабаб бўлади. Агар гормон даражаси сезиларли даражада паст бўлса эркакда эрекция содир бўлмайди.
Яна эректил дисфункция, яъни жинсий заифликка таъсир қилувчи бошқа омиллар бор. Улар: чекиш, буқоқ безидаги муаммолар ва холестерин миқдори баландлиги.
3. Мушак массаси камайиши.
Тестостерон анаболик гормондир. Мушак массаси ўсиши тестостеронга боғлиқ. Шу сабабли тестостерон мушак массаси ривожланишида ўз ролига эга. Гормон миқдори пасайиши мушак массасини сезиларли пасайишига олиб келади.
Шу сабабли хам профессионал, йўқ аслида нопрофессионал бодибилдингчилар, ўзларига сунъий тестостерон инъекцияси қилишадики, у танада нотабиий пропорциялар пайдо бўлишига олиб келади. Тестостерон организмга мушаклар учун қурувич материал бўлиб хизмат қиладиан махсус оқсиллар ишлаб чиқарилишига ёрдам беради. Тестостерон камайса, организм катаболик холатга ўтиб олади. Бунда мушаклар парчаланди ва ёғ массаси ортади.
Япон олимлари ўтказган илмий тадқиқот шун кўрсатдики, тестостерон миқдори паст эркаклар тестостерон миқдори нормал эркакларга қараганда мушак массасини йўқотиш эхтимоли 3 марта баландроқ экан.
5. Мояк кичрайиши
Тестостерон миқдори паст эркалар мояклари кичрайганлигини сезишлари мумкин. Ёрғоқлар ва мояклар аввалгидан кўра юмшоқроқ ва бўшроқ бўлиб қолади.
6. Сперма миқдори камайиши
Сперма — бу эркак эякуляти, яъни уруғи таркибида бўладиган суюқлик. Бу суюқлик сперматазоиднинг тухум хужайра тмонга қараб харакатланишиги имкон яратади. Тестостерон сперма ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради. Сперма камайиши тестостерон етишмовчилиги белгиси бўлиши мумкин.
7. Қорин катталашиши ва ёғлар тўпланиши
Қанча кўп мушак йўқотилса шунча кўп ёғ йиғилади. Яқиндаги австралия олимлари тадқиқоти шуни кўрсатдики, простата раки бўлган эркаклар тестостеронни бостириш учун олган етерапияларида 1 йилдан кейин тери ости ёғи 14% га ичики ёғлар эса 22%га ортган. Ички ёғлар шундай ёғларки улар ички аъзоларни ўраб олади, юрак хасталиклари ва диабет хавфини оширади.
8. Гинекомастия
Баъзи холларда тестостерон миқдори паст эркакларда кўкрак безлари катталашади, яъни гинекомастия пайдо бўлади.
9. Соч тўкилиши
Кўп эркаклар сочларни табиий қариш жараёни сифатида йўқотадилар.
10. Хотира сусайиши
Тестостерон миқдори паст эркакларда фикрлаш ва хотира билан боғлиқ фаолиятдаги муаммолар бўлади. Тестостерон миқдори 5 йил ичида пасайиб борган эркакларда фикрлаш ва хотира билан алоқадор муаммолар кузатилган. Буни махсус тестлар тасдиқлаган.
11. Кайфият ўзгариши
Баъзи маълумотлар шунга гувохлик берадики тестостерон миқдори паст бўлган инсонлар диққат эътибор, қўзғалувчанлик ва тушкунлик ўтказадилар. Тестостерон етишмовчилигининг яна бир асорати бу кайият тушиб кетиши ва беқарор бўлиши. Тестостерон миқдори нормал бўлган ёш эркакларнинг 5%да тушкунлик холати аниқланган бўлса, тестостерон миқдори паст ёш эркакларнинг 23%да тушкунлик борлиги аниқланган. Демак тестостерон миқдори паст бўлган ёш эркакларда тушкунлик холати бир неча марта кўпроқ кузатилади.