, балки яхши руҳшунос бўлиши ҳам лозим. Шу боис, эркакларда учрайдиган простатит хасталиги, унинг келиб чиқиш сабаблари, даволаш усуллари ҳақидаги саволларга батафсил жавоб олиш мақсадида 1-шаҳар клиник шифохонаси урология маркази урологи, тиббиёт фанлари номзоди Баҳодир РАҲМАТУЛЛЕВга мурожаат қилдик.
— Чиндан эркаклик ғурури шунчалар баландки, дард чекса-да, у ҳатто ёстиқдошига “мен шундай бўлиб қолдим”, дейишга ботина олмайди. Шу сабабдан шифохонага келиб, уролог кўригидан ўтишга ҳам баъзан ийманади. Оқибатда касаллик ўтказиб юбориши мумкин. Бундай беморга уролог иззат-нафсига тегмайдиган тарзда йўл-йўриқ кўрсатиб, уни дарддан фориғ бўлишига ишонтириши лозим. Шунда соғлиғини тикланиш осон кечади.  
—“Простатит – простата безининг яллиғланиш касаллиги эркаклар ичида энг кўп тарқалган урологик касаллик ҳисобланади”, деб эшитганмиз. Шу тўғрими?
— Аввало, простата бези ҳақида тўхталсак. Простата бези – мушакли без аъзо бўлиб, қовуқ пуфаги остида жойлашган. Унинг шакли каштан дарахтининг мевасига ўхшаб кетади. Инсон жинсий ҳаётида простата безининг аҳамияти ниҳоятда каттадир. У ишлаб чиқарадиган шира ҳосилалари асаб-мушак тармоғи ва руҳий фаолиятни рағбатлантиради, қон босимини кўтаради, жинсий майлни қўзғатади, эрекция ва эякуляцияга ҳамкорлик қилади. Чунончи, простата бези шаффоф суюқлик ажратиб чиқаради, бу суюқлик нормал ажралиб чиққач, фақат эякуляция (шаҳват чиқиши) вақтида манийга аралашади. Бошқа вақтда эса у безда тўпланиб, лимфа тармоғи ва қонга сўрилади.
Дарҳақиқат, простатит — простата безининг яллиғланиш касаллиги эркаклар орасида энг кўп тарқалган урологик касаллик ҳисобланади. Бу хасталик келиб чикишига асосий сабаб простата безига  инфекцияни тушиши.    Аммо беморни безовта қилиши учун касалликнинг келиб чикишига мойиллик қилувчи белгилар бўлиши керак: организмнинг совуққотиши, доимий ўтириб ишлаш, қабзият, узоқ вакт жинсий муносабатдан сақланиш, камҳаракат ҳает тарзи,  аъзолардаги сурункали урологик ва венерик касалликлар. Бу жараёнлар простата безида қон айланиши бузилишига олиб келиб микроб тушишини осонлаштиради. Простата безига инфекция қовуқ, пешоб йўллари, тўғри ичак, қон ва лимфа томирлари орқали тушиши мумкин.
—    Касаллик ўзини қандай кўринишда намоён этади?
— Биринчиси — ўткир простатит. Бунда тана ҳарорати кўтарилади, чот оралиғи, чов, қовуқ устидаги оғриқлар пайдо бўлади, бемор пешоб чиқаришга қийналади. Иккинчиси — сурункали простатит кўпинча беморни безовта қилмаган ҳолда бошланади. Бу касаллигининг аломатлари жуда кўп, бироқ илк белгиларини илғаш қийин. Асосий белгиларидан бири оғриқ ҳисси, кўпинча у бемор тинч-осойишталигида моякларда, қовуқ устида ва белда оғриқ пайдо бўлади. Энг кўп учрайдиган асосий белгиларидан яна бири пешоб чикариш жараенидаги  патологик ўзгаришдир. Кўпгина ҳолларда простатит радикулит билан аралаш кечганлиги сабабли белдаги оғриқнинг кетиши анча мушкул. Агар яллиғланиш жараёни қўшни аъзолар, уруғ дўмбоқчаси ёхуд пешоб чиқарув каналига ўтса, бундай ҳолатда пешоб чиқариш оғриқли кечиши ҳам кузатилади. Гоҳо бемор жинсий қўзғалиш ва уруғ чиқиш пайтида ҳам оғриқни ҳисси этади.
— Яна қандай сабабларга кўра простата безининг яллиғланиши кузатилади?
— Кўп ўтириб, кам ҳаракат қилиш тос соҳасида қон тўпланишига олиб келиши, спиртли ичимликларни кўп истеъмол қилиш, жинсий алоқанинг бир маромда бўлмаслиги, умумий иммунитетнинг пасайиши, совуқ об-ҳавода шароитида узоқ қолиб кетиш ҳам простата безининг яллиғланишига сабаб бўлади. Касалликнинг умумий белгилари жуда кўп бўлиб, вақт ўтиши билан беморларда жинсий қувват сусаяди. Шунинг ҳисобига беморда юқоридаги айтиб ўтилган асаб билан боғлиқ шикоятлар авжига чиқади.
Простатитнинг ўткир ҳолати кузатилганда беморлар дарҳол шифокорларга мурожаат этса, сурункали касаллик билан оғриган беморлар кўпинча ўз ҳолича уй шароитида даволанишни маъқул кўришади. Сурункали простатит қўзиши қайта-қайта кузатилганда простата безидаги яллиғланиш жараёнлари кучаяди. Шунинг ҳисобига бу касалликнинг асоратлари келиб чиқади. Кўпинча бу асоратларга уруғ пуфагининг яллиғланиши (везикулит), мояк ва унинг ортиғини яллиғланиши (орхоэпидидимит) билан намоён бўлади. Натижада ўз вақтида даволанмаган простатит жинсий ожизлик ва эркаклик бепуштлигига сабаб бўлади.
— Илгари простата бези хасталиги асосан 35-40 ёшдан ошган кишиларда учрар эди. Кейинги пайтларда бу хасталик анча ёшариб, ҳатто 18-20 ёшли йигитлар орасида ҳам  кузатилаётган экан. Бунинг сабаби нима?
— Кам ҳаракат қилиш, юпун кийиниш ҳамда соғлом турмуш тарзига риоя этмаслик оқибатида айрим ёшларда простата бези яллиғланади. Баъзи йигитлар моддий томондан ўзини мустаҳкамлаб олишни ўйлаб, кундалик ташвишларига ёки бошқа машғулотларга берилиб кетишади. “Ҳа, энди тирикчиликда”, деб юраверишади. Ўз соғлиқлари ҳақида жиддий қайғурмайди. Бу эса салбий оқибатга олиб келиши мумкин. Демак, биз улар орасида тиббий маданиятни ошириш учун тарғибот-ташвиқот, тушунтириш ишлари олиб боришни кучайтиришимиз лозим.
Шу ўринда таъкидлаш лозимки, 40 ёшдан кейин эркак киши касал бўладими-йўқми, йилда бир марта уролог кўригидан ўтиши шарт. Чунки бу хасталик билинтирмай танага ўрнашиб олади. Кўпчилик бунга эътибор қилмай, касалликни ўтказиб юбориш ҳолатлари кузатилади..
Простата безини даволаш жараёнида бемор тўлиқ даволанмаса, касаллик сурункали тус олиши мумкин. Шу боис олти ой ёки бир йилдан кейин қайта даволанишга мажбур бўлади.
— Суҳбатимиз сўнггида...
— Эркакларга мурожаат қилиб айтмоқчиман: сиз, ҳар бирингиз ўз оилангизнинг устунисиз. Сиз яқинларингизга жуда-жуда кераксиз! Демак, соғлигингизга бефарқ бўлишга ҳаққингиз йўқ! Ишланг, меҳнат қилинг, лекин вақтида дам олишни ҳам унутманг. Вақти-вақти билан шифокор кўригига бориб туринг. Шунда ҳаммаси яхши бўлади!
Суюндик МАМИРОВ суҳбатлашди.

Top
Информация предоставляется исключительно в справочных целях. Не занимайтесь самолечением. При первых признаках заболевания обратитесь к врачу Подробнее