Фаст-фуд таомларнинг зарари кўп бора тасдиқланган. Хусусан, улар семириб кетишга ва ички органларнинг ишлашини бузилишига олиб келади. Сўнгги маълумотлар бундай таомлар эркак организмида тестостерон даражаси пасайишидан жинсий функцияси ёмонлашишига қадар жуда салбий таъсирини тасдиқлайди.
Австралиянинг Флиндерс университети олимлари ўтказган тадқиқот натижалари Andrologia нашрида эълон қилинди. Унга кўра, ҳатто бир дона бургер ҳам тестостерон ишлаб чиқаришни 25 фоизга камайтиради. Бу фаст-фуд таомлари истеъмол қилингандан кейин ички секреция органлари тўрт соат давомида яхши ишламаслиги билан боғлиқ.
Фаст-фудларини мунтазам истеъмол қилиш тестостерон жаражаси ҳеч қачон меъёрдаги ҳолатига қайтмаслигига олиб келиши мумкин. Бу, айниқса, кекса эркаклар ёки ортиқча вазнга эга бўлганлар учун хавфлидир. Дарҳақиқат, бу ҳолатда эркак организми етарли миқдорда гормон ишлаб чиқара олмайди.
Олимлар тестостерон организмнинг меъёрда ишлаши, айниқса, репродуктив функцияси учун жуда муҳим эканлигини эслашади. Унинг ёрдамида оқсиллар тезроқ синтезланади ва секинроқ парчаланади. Тестостерон етарли даражада бўлганида ортиқча ёғлардан халос бўлиш самарали, мушак массаси эса яхшиланади. Гормон глюкоза миқдорини яхшилайди ва қондаги қанд моддасини камайтиради.
Мутахассислар фаст-фуд ва эркак гормонал даражасининг ўзаро боғлиқлигини синчковлик билан ўрганишни режалаштиришмоқда. Бундай таомлар таркибидаги ёғ ва туз ҳаддан ортиқ бўлгани сабабли буйрак усти безлари тестостеронни синтез қилишига тўсқинлик қилади. Шунинг учун бундай овқатни суиистеъмол қилиш керак эмас.

Top
Информация предоставляется исключительно в справочных целях. Не занимайтесь самолечением. При первых признаках заболевания обратитесь к врачу Подробнее