The Age нашрида қайд этишича, психологга мурожаат қилган эр-хотинларнинг 70 фоизи инқироз даврида, қолган 30 фоизи ўзаро муносабатларнинг совуқлашиш палласида бўлишади. Никоҳдан қониқиш-қониқмаслик даражасига касаллик, ота-оналарнинг ўлими, ишдаги ўзгаришлар, болалар билан боғлиқ муаммолар таъсир қилади.
Бироқ муаммоларни имкон қадар эрта ҳал қиладиган жуфтликлар ўзаро муносабатларини тиклаши учун кўпроқ имкониятга эга. Бу ҳатто яқиндагина оила қурганларга ҳам тегишли. Мутахассисларнинг фикрига кўра, эр-хотинларнинг ҳар бири ўзларининг ҳиссий юклари билан оила қўрғонига келганлигини қабул қилиш керак. Ўзаро муносабатларнинг дастлабки дамларида жуфтлик бир-бирлари билан кўпроқ ва очиқчасига гаплашишади. Аммо вақт ўтиши билан бу қийинлашади.
Никоҳнинг бузилишига олиб келадиган асосий омиллар қуйидагилар: муносабатларнинг қийинлашиши (одамлар ўзини ёлғиз ҳис қилишади), тортишувлар (муаммолар ҳеч қачон ҳал қилинмайди), бегоналашиш ҳисси (кескин вазиятга тушиб қолади, ёнидаги ёстиқдоши уни қўллаб-қувватламайди, бу кўпинча бола туғилгандан ёки иш жойидан маҳрум бўлгандан кейин содир бўлади). Шунингдек, жинсий муносабатларда ҳам муаммолар қайд этилади (хиёнат қилиш хавфи ортади), ўзаро ишонч йўқолади ва ўйин-кулги қилиш ҳам кўнгилга сиғмайди.

Top
Информация предоставляется исключительно в справочных целях. Не занимайтесь самолечением. При первых признаках заболевания обратитесь к врачу Подробнее