ФАРЗАНДЛИ БЎЛИШ ЙЎЛИДАГИ ТЎСИҚЛАР
- 1477
Британиялик тадқиқотчилар янги сўров ўтказишди ва унинг натижалари кутилмаган бўлиб чиқди: аниқланишча, ҳар учинчи эркак спиртли ичимликларни суиистеъмол қилиши келажакда фарзандли бўлиши йўлида катта тўсиқ бўлиши мумкинлигини ўзи билмайди.
Бундан ташқари, кучли жинсий аъзоларнинг деярли 50 фоизи семириш ва ёши ўтиши уруғ ҳудайралари салбий таъсир кўрсатиши хусусида шубҳага боришмайди, сўровда қатнашганларнинг учдан бири никотин эркак кишининг фертиллигига (ота бўла олиш қобилиятига) учун жуда катта зарари ҳақида билса-да, чекишни ташлашни истамайдилар. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, кўп сонли эркаклар фарзандсиз бўлиб қолиш хавфи ҳақида жуда енгил фикр юритишади, шунингдек, бу муаммони рафиқаси билан муҳокама қилишни исташмайди.
Мутахассисларнинг сўровида 2000 нафардан ортиқ эркаклар иштирок этишди ва маълум бўлишича, уларнинг учдан бири фарзандли бўлиш билан боғлиқ қийинчиликларни бошдан кечирган. Деярли 60 фоизи айнан шу муаммо оилавий муносабатларига жиддий зарар етказганлигини маълум қилган, респондентларнинг учдан бири фертиллилик қобилияти муаммоси туфайли иш жойида ҳам қийинчиликлар туғилганини тан олган, 40 фоизи эса руҳий саломатлиги ёмонлашганини таъкидлашган. Сўров иштирокчиларининг 55 фоизи жинсий йўл билан юқадиган инфекциялар фарзандли бўлишига халақит бериши мумкинлигига шубҳа қилмаган ва кучли жинс вакиллардан 49 фоизи учун сперматозоидлар одамнинг ёшига кўра генетик шикастланишларга учрай бошлаши чиндан ҳам янгилик ҳисобланган.
Шундай қилиб, олимлар айнан аёллар бепуштликка дуч келади деган оммабоп афсонани инкор этишди. Уларнинг сўзларига кўра, 50 фоиз ҳолатларда эркаклар ҳомила пайдо қила олиш билан боғлиқ муаммоларни бошдан кечиради ва уларнинг бу масаладан хабардорлиги вазиятни яхши томонга ўзгартиришига умид уйғотади.