Бепуштлик деб контрацепция воситасидан фойдаланмасдан мунтазам жинсий ҳаёт кечириш мобайида аёл ҳомиладор бўлмаслиги тушунилади. Аёлларда бепуштликнинг асосий сабаблари: фолликуланинг етилиши ва овуляцияси бузилиши, тухумдонларнинг дисфункцияси ёки камайиши, эндометриоз ва эндометрия патологияси, бачадон найчаларининг ўтказувчанлиги бузилиши ва бачадон ривожланишидаги анормалликлар.
Бироқ аёлларда бепуштликнинг пайдо бўлишига нафақат жинсий тизим муаммолари пайдо бўлиши ёки жинсий гормонлар ишлаб чиқаришдаги бузилишлар таъсир қилиши мумкин. Эндокрин безларнинг гормонал дисфункцияси ҳам фолликуланинг етилишига салбий таъсир қилади. Шунингдек, ҳомиладор бўлмаслик қон ивишининг бузилиши, иммунологик, генетик ва ҳатто психологик муаммолар туфайли ҳам рўй беради.
Эркаклар бепуштлигининг кенг тарқалган сабаблари: жинсий аъзонинг туғма нуқсонлари, таносил тизими инфекциялари ва яллиғланиши, уруғлик суюқлигининг бузилиши, варикоцеле. Агар эркак тос аъзоларида жарроҳлик амалиёти ўтказган бўлса ёки генетик касалликларга чалинган бўлса, унда бу сперматозоидларнинг тузилиши ва ҳаракатчанлиги бузилишига олиб келиши, уларнинг сонини камайтириши мумкин.
Бепуштлик диагностикаси билан репродуктолог ва андрологлар шуғулланади. Эр-хотин поликлиникага қанчалик эртароқ мурожаат қилса, шунча яхши бўлади, чунки баъзан жуда кеч шифокорга мурожаат этиш туфайли даволаниш самарасиз бўлиб, ҳомиладорлик рўй бериши имконсиз бўлиб қолади. Эркаклар бепуштлиги диагностикаси учун сперматозоидларнинг концентрациясини аниқлаш мақсадида сперма морфологияси билан кенгайтирилган Кругер спермограммаси қўлланилади —ҳомила пайдо бўлиши учун 4% ёки ундан кўпроғи зарур.
MAR-тест (антиглобулин тести аралаш) античалар сперматозоидларга ҳужум қилганда бепуштликнинг иммунологик сабабларини кўрсатади. Сперматозоид ДНКси фрагментация тести ДНК занжири яхлитлиги бузилган ҳужайралар сонини аниқлаш учун ишлатилади. Меъёрдаги ҳомила фақатгина ДНКнинг фрагментация даражаси 15 фоиздан кўп бўлмаган ҳолларда бўлиши мумкин.
Аёллар бепуштлиги диагностикаси жуда кенг ва гормонал тадқиқотларни ўз ичига олади. Фолликулометрия тухумдонда фолликулалар сонини ва асосий белги (доминант) ҳолатини аниқлаш учун керак. Гистеросальпингография (ГСГ) бачадон найчаларининг ўтказувчанлигини аниқлайди. Аёлга лапароскопия, гистероскопия, иммуногистохимия буюрилиши мумкин. Кичик тос УЗИ ёки МРТ текширувчидан ўтказилади.
Бепуштликни даволаш овуляция индукциясини рағбатлантириш ёрдамида ўтказилади, гистероскопия, лапароскопия, сперматогенезни рағбатлантириш йўли билан амалга оширилади. 35 ёшгача бўлган аёлда терапия (даволаш) тугаши билан ҳомиладорлик 12 ой ичида ёки агар аёл 35 ёшдан катта бўлса, 6 ой ичида содир бўлиши керак. Агар даволаш натижасиз бўлса, у ҳолда репродуктолог ёрдамчи репродуктив технологиялардан (ВРТ) фойдаланишни таклиф қилиши мумкин.
ЭКО процедураси доирасида шифокорлар сперматозоидларни мояк биопсияси ёрдамида олиши мумкин, ИКСИ ва ПИКСИ технологиялари туфайли ҳатто битта сперматозоид ҳам муваффақиятли уруғлантириш учун етарли. Улар тухум-ҳужайрага, сўнгра эмбрион шакллана бошлагач, бачадонга ўтказилади.

Top
Информация предоставляется исключительно в справочных целях. Не занимайтесь самолечением. При первых признаках заболевания обратитесь к врачу Подробнее